

Манбанинг маълум қилишича, ҳужумчи чап оёқдаги мушак оғриғи туфайли машғулотларда иштирок этмаган. Ярим ҳимоячи Эдуард Камавинга ҳам умумий гуруҳда кўриниш бермаган.
Мбаппе 2025/26 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Учрашув 10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Аввалроқ Мбаппе "Сельта" билан баҳсда чап қўлидаги бармоғини синдириб олгани маълум қилинган эди.



