

"Эммануэль Макрон ва Николя Саркози менга ПСЖда қолишни маслаҳат беришди. Бу яхши маслаҳат эди. Макрон - мен футбол ҳақида гаплашган кам сонли инсонлардан бири. Биз кўп марта гаплашдик. У қолишимни хоҳлади ва бу музокараларнинг бир қисми эди. Бундан кўриниб турибдики, футбол ўзгариб, эндиликда жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллади", - дейди Мбаппе.
Мбаппе 2021/22 йилги мавсум парижликлар таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди.
Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



