"Майнц" дарвозабони Кариус "Ливерпуль" билан шартнома имзолаш учун Англияга етиб келди

Aslanov Jasurbek
23 май 2016, 18:51
"Майнц" дарвозабони Лорис Кариус "Ливерпуль" билан битим имзолаш учун Англияга етиб келди.

Дарвозабон тез орада Ливерпулда тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумотларга кўра, қизиллар Кариус учун 6 млн. евро тўлашга рози бўлишди ва инглиз клуби таклифи Лорисни қониқтирди.

22 ёшли посбон жорий мавсумда Бундеслиганинг 34 учрашувида 42 та ўтказиб юборган. У бир неча йил давомида "Манчестер Сити" ўсмирлар жамоасида тўп тепган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports News HQ