Майк Ричардс ёшлиги ҳақида: "Бир марта мен Лос-Анжелесдаги кечада 90 минг доллар ишлатганман"

Alisher
29 авг 2020
"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Майк Ричардс футболдаги катта пуллар унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

"Ёрқин машиналарда, олмосли сирғаларда ва мутлақо кулгили сарф-ҳаражатлар қилганман.

Бир марта мен Лос-Анжелесдаги кечада 90 минг доллар ишлатиб юборганман. Мен бошқа ўйинчилар билан бирга эдим ва тўлаш навбати менга келган эди.

Биз бир шиша шампан учун 30 минг доллар тўладик", - дейди Ричардс.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail