Махрез АПЛда 100+ самарали натижа кўрсатган олтинчи африкалик футболчига айланди

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2020
Бироз олдин, Англия чемпионати 10-туридан ўрин олган “Ман Сити” – “Бёрнли” баҳс якунланди ва унда мезбонлар 5:0 ҳисоби билан зафар қучди.

Учрашувда давомида хет-трикка эришган Рияд Махрез гол+пас системаси бўйича 100+ самарали натижа қайд этган мусобақа тарихидаги олтинчи африкалик футболчига айланди. Унинг ҳисобида 61 та гол ва 41 та пас бор.

Аввалроқ, АПЛда бундай кўрсаткичга Дидье Дрогба, Якубу Айегбени, Эммануэль Адебайор, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ эришган эди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: squawka