

34 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед" билан келишув якунига етганидан сўнг Рим клубига бир йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди.
Сербиялик футболчи агар жорий мавсумда А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушса, Жозе Моуринью жамоасида яна 12 ой ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади.
У ушбу мавсумда аллақачон 7 та баҳсда иштирок этишга улгурди. Катта эҳтимол билан Матичнинг шартномасидаги ушбу банд кучга киради.
Ярим ҳимоячи Европа Лигаси доирасида 2 та ўйинда ҳам майдонда кўриниш берди.



