Матбуот котиблари учун танлов. 21-турдан кейинги натижалар

Narzulla Saydullayev
14 сен 2016
Сайтимиз олий лига матбуот котиблари ўртасида танлов эълон қилган эди.

Олий лигада 21-тур ўйинлари доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Матбуот котиблари анча фаол тарзда ишлашди. Интервьюлар, фотолар ва видеолар ўқувчиларга ўз вақтида тақдим этиб борилди. Баъзи клублар кубок баҳсларига кечроқ қўшилганликлари туфайли ўйинлар сонида фарқ бор. Қайсидир жамоа 27та, қайсидир жамоа 22та ўйин ўтказган. 

Барча ҳамкасбларимизга навбатдаги ўйинларда ҳам омад тилаймиз.


Олий лига

№              

Клуб

Балл              

Ўйин сони      

“Бухоро”      

195

27

2

“Қўқон-1912”    

192

26

3

“Машъал”

176

25

4

“Бунёдкор”

169

23

5

“Навбаҳор”

158

24

6

“Андижон”

154

26

7

“Локомотив”

142

24

8

“Нефтчи”

103

24

9

“Шўртан”

103

22

10

“Сўғдиёна”

97

24

11

“Насаф”

96

26

12

“Қизилқум”

95

23

13

“Металлург”

74

25

14

“Олмалиқ”

63

23

15

“Пахтакор”

53

22

16

“Обод”

50

24



Биринчи лига

№              

Клуб

Балл              

1

“УзДонгЖу”              

95

2

“Зомин”

81

3

“Оқ-тепа” 

63

4

“Машъал-2”

43



Биринчи лига матбуот котиблари танловда қатнашишни исташса championatuz@mail.ru электрон почтасига хат ёзинг.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia