"Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви олдидан концерт бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
1 авг 2014
3 август куни Муборакдаги Б.Вафоев номли стадионда футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг навбатдаги 14-тур учрашувларидан "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳси бўлиб ўтади.
Иккинчи давра олдидан клубимиз ташаббуси билан катта концерт ташкиллаштирилмоқда. Стадионда 16:30 дан бошлаб вилоятимиз ва шаҳримиз саънаткорлари иштирокида байрам дастури, чиқишлар ва концерт ташкиллаштирилган.

Ушбу байрамона чиқишлардан сўнг стадионимизда бевосита футбол баҳсини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Футбол баҳсининг танаффус қисмида доимгидек клубимизнинг қимматбаҳо ва эсталик совғаларидан бирини ютиб олиш имконияти ҳам бор. Бунинг учун стадионимизга ташриф буюришингиз ва "Омадли мухлис" иштирокчисига айлашингиз кифоя.

Эслатиб ўтамиз,  "Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви 3 август куни 18:30 да старт олади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcmashal.uz