"Машъал": Шарипов ва Тиманюк "Навбаҳор"га қарши дебютларини ўтказишди

Narzulla Saydullayev
11 апр 2017
"Машъал"нинг бу йилги харидларидан бўлган легионерлари, Умеджон Шарипов ва Игорь Тиманюкларнинг дебют учрашувлари "Навбаҳор"га қарши баҳсда тўғри келди.

Олий лиганинг 5-тур доирасида бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. Ушбу баҳсда Шарипов ва Тиманюклар жамоа сафида фаол ҳаракат қилишди.

Ҳозирда жамоа олий лиганинг навбатдаги турида тайёргарликни олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, "Машъал" 6-турда ўз майдонида 14 апрель куни, Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcmashal.uz