

"Мен ушбу мавсумда "Машъал" жамоасига келиб қўшилганимдан хурсандман ва бу ерда фахрли ўринларга даъвогарлик қилиш учун келдим. Насиб бўлса "Машъал" жамоаси билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Мен мухлислар ишончини албатта оқлайман", - дейди Майкл Ибе Окоро.
Футболчи янги жамоасида 8-рақам остида ҳаракат қилади.




