

“Дастлабки 35 дақиқа мавсумдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Иккинчи бўлимни эса кўришни хоҳламасдим, у ҳар тарафлама жуда ёмон ўтди. Яхши натижага эришиш учун танаффусдан кейин кўпроқ ишлашимиз лозим эди. Ўйин 90 дақиқага чўзилади, агар диққат-эътиборни йўқотсанг, рақиб сенга жуда кўп муаммолар яратиши мумкин”,—дейди Марселино.



