“Марсель” собиқ президенти коронавирусдан вафот этди

Папе Диуф ҳаёт билан видолашди

“Марсель” клуби жамоа собиқ пезиденти Папе Диуф коронавирусдан вафот этганини эълон қилди. У 68 ёшда эди. Маълум бўлишича, Диуфга коронавирус ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Аммо шифокорлар уни сақлаб қола олмаган. У “Марсель”ни 2005-2009 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида клуб Франция чемпионатининг 2 бора кумуш медалига эга чиққан. Ҳамда мамлакат кубоки финалига 2 марта йўл олган.


Manba: “Марсель” расмий сайти