"Марсель" президенти 4та ўйинга дисквалификация қилинди

Alisher
3 окт 2019
"Марсель" президенти Жак-Анри Эйро четлатишга учради.

Президент Франция чемпионати 6-тур доирасидаги "Монпелье"га қарши ўйинда ҳакамни танқид қилгани учун жазога тортилди.

Клуб хўжайини умумий 4та ўйинга четлатилди, улардан иккитаси маълум талаблар билан.

Унинг жамоа захира ўриндиғи, ҳакам кийиниш хонаси ва барча расмийлар хонасига кириши таъқиқланади.

Эслатиб ўтамиз, "Марсель" - "Монпелье" ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.


AlisherMuallif
Manba: ligue1.com