"Марсель" Давид Луиз билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
2 сен 2021
"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Марсель" 34 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, ўйинчини ўз жамоасида бош мураббий Хорхе Сампаоли кўрмоқчи. Бразилиялик ҳозирда эркин агент мақомида.

Давид Луиз 2020/21 йилги мавсум "Арсенал" сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: Globo Esporte