"Марсель" Байини МЮдан ижарага олмоқчи

Alisher
20 авг 2022
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 28 ёшли ивуарлик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан "Марсель" ижарага олмоқчи.

Байи ўтган мавсум МЮ сафида 7та ўйинда майдонга тушди.

Transfermarkt ўйинчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira