Маротта: "Эриксеннинг ўзи бизга ҳушхабарни етказди"

Mirjalol Normatov
13 июн 2021
"Интер" бош директори Жузеппе Маротта Евро-2020 доирасида Финляндияга қарши ўйин вақтида ҳушини йўқотган Кристиан Эриксеннинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Кеча кечқурун "Интер" футболчилари чатига Кристиан ўз ҳолати ҳақида ёзди. У барчани тинчлантириб, тезда сафга қайтишини маълум қилди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда, деб айта оламан.

Ўйин динамикасида бу жуда даҳшатли кўринди. Бахтни қарангки, якун ижобий бўлди. Бутун бир тун давомида биз қўрқиб ўтирдик.

Бу ҳақида батафсил маълумотлар бера олмайман. У Дания термаси шифокорининг назорати остида эди. Бу борада Дания ФФ маълумот берса, адолатдан бўларди.

Бундай ҳолатлар бўлганида спортдаги барча бирлашади. Бошқа жамоа мухлисларидан бизга кўплаб хатлар келиб тушди, Кристианга соғлиқ тилашди. Кўплаб машҳурлар ҳам бизга ёзиб туришди. Барчамиз биргамиз ва Кристианга соғлиқ тилаймиз", - деди Маротта.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sky Sport Italia