

"Кристиан машғулотларни Миланда давом эттирмоқчи, у ерда оиласи истиқомат қилади, бироқ Италия Эриксен ўйнаши мумкин бўлмаган ягона давлатдир. Унга ҳатто спорт залига боришга ҳам рухсат берилмаган, лекин у ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, жисмоний машғулотларда ажойиб кўрсаткичга эга. Аллақачон тўртта клуб Эриксен билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот сўрашган. Улар орасида Дания клуби борлигини тасдиқлай оламан", - дейди Шутс.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни "Интер" Эриксен жамоани тарк этишини эълон қилганди. Кристианга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган, бу эса унга Италия чемпионатида иштирок этишни таъқиқлайди.



