Марез "Лестер" машғулотларига қайтмоқчи эмас

Tolibjon Qosimov
7 фев 2018
Ярим ҳимоячи Рияд Марез "Лестер" таркибида машғулотларга қайтишни рад этмоқда.

Буни "The Telegraph" тасдиқлади. Манбанинг хабар беришича, "тулкилар" раҳбарияти ўйинчи машғулотларни ўтказиб юбораётгани учун уни бир неча бор моддий жаримага тортишган. Лекин, бу нарса жазоирликка таъсир қилмаяпти.

Келтирилишича, футболчи АПЛ 27-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайди. Эслатиб ўтамиз, ўйинчи "Лестер" уни "Сити"га қўйиб юбормаганидан норози.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: The Telegraph