Марез "Челси"га қарши Англия Суперкубогини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Марез "Челси"га қарши Англия Суперкубогини ўтказиб юбориши мумкин.

27 ёшли футболчи "Бавария"га қарши International Champions Cup-2018 учрашувида (3:2) жароҳат олди. Жазоирлик асосий таркибда майдонга тушиди, аммо биринчи бўлимнинг ўрталарида алмаштирилди. Марез Англияга қайтди, бироқ ҳозирча у фақат қўлтиқ тайёрлар ёрдамида ҳаракат қилмоқда. Яқин вақт ичида футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳат оғирлиги маълум бўлади.

Марез уч ҳафта аввал "шаҳарликлар" футболчисига айланди. "Манчестер Сити" у учун "Лестер Сити"га 68 млн. евро тўлайди.

"Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви 5 август куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Telegraph