Мареска: "Манчестер Сити" янги Родрини топишга ҳаракат қилади"

23 авг 2026, 16:32
"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Родрининг жамоани тарк этишига изоҳ берди.

“Бу муаммони қандай ҳал қиламиз? Биз янги Родрини топишга ҳаракат қиламиз. Бу ерга келишидан олдин Родрининг "Олтин тўп"и, Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўқ эди. У жамоага ўтди, кейин эса кўплаб муҳим нарсаларга эришди. Етакчи ўйинчилар кетганда, кейингисини топа билиш керак. Уларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди — бу нормал ҳолат, бу ўзгаришлар, бу муаммо эмас, келинг, яна бир бор уриниб кўрамиз ва ҳаммасини тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз”, — деди италиялик мураббий.

30 ёшли испаниялик Родри "Барселона"га ўтди. У каталонияликлар билан 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Родри 2019 йилнинг ёзидан бери "Манчестер Сити"да ўйнаган. Футболчи умумий ҳисобда жамоа сафида 298 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›