Марадона АПЛни титратаётган Харри Кейнга нима деб маслаҳат берди?

Tolibjon Qosimov
24 окт 2017
Машҳур собиқ футболчи Диего Марадона "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн билан учрашувда унга ҳужумнинг якунловчи палласида хилма-хил ҳаракат қилишни маслаҳат берди.

"Почеттино жамоасида ҳақиқий таянчлари бор: Льорис ҳаммасини қайтаради, Кейн эса ҳаммасини уради.

Харри, ҳар доим яқин бурчакка тепиш керак эмас. Баъзида узоқ бурчакка теп. Биласанми нима учун? Дарвозабонлар телевизор орқали доим сени кузатишади. Шундай экан, кейинги сафар узоқ бурчакка теп", - деди Марадона.



Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Goal.com