Манчини учун АПЛнинг икки клуби курашмоқда

Mirjalol Normatov
12 мар 2021
"Рома" марказий ҳимоячиси Жанлука Манчини АПЛ топ-клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Calciomercato"нинг ёзишича, 24 ёшли футболчи "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" футболчисини 30 млн евродан камига сотиб юбормоқчи эмас.

Ушбу мавсумда Манчини "Рома" таркибида 27 ўйинда 5 гол ва 2 ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Calciomercato