"Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси сафга қайтди

Mirjalol Normatov
10 мар 2022
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Рафаэль Варан ҳамда Эдинсон Кавани жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтишди.

Варан коронавирусга чалингани сабабли "Манчестер Сити"га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Кавани эса 8 февраль кунида олган жароҳати сабабли майдонга қайтмаганди. Ушбу футболчилар "Тоттенхэм" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Сити"га қарши ўйинда қатнашмаган Криштиану Роналду эса индивидуал тарзда шуғулланмоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: manutd.com