

"Daily Mail" хабарига кўра, англиялик мутахассис Шотландия жамоасининг янги бош мураббийи бўлишга даъвогарлардан бири. Кэррик ҳозирча клубсиз. Унинг сўнгги иш жойи "Мидлсбро" бўлиб, у бу клубни 2024/2025 йилги мавсум якунида тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Стивен Жеррард "Рейнжерс" бош мураббийлигига қайтиши қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ "Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Шотландия клуби таклифини қабул қилмаганди. "Рейнжерс" ҳозирда миллий чемпионат жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.



