

"Қизил иблислар" ушбу трансферни 2026 йил ёзидаёқ амалга оширишмоқчи. "OK Diario" маълумотига кўра, футболчининг ўзи жамоасини алмаштириш ниятида эмас.
Ярим ҳимоячи 2023 йил ёзида "Реал"га ўтганди. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 20 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2029 йил ёзига қадар давом этади.



