"Манчестер Юнайтед" ПСВ ярим ҳимоячисини харид қилишни режалаштирмоқда

Alisher
10 авг 2022
"Манчестер Юнайтед" ПСВ ярим ҳимоячиси Коди Гакпони харид қилишни режалаштирмоқда.

МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг 23 ёшли ўйинчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Антони Марсьялнинг жароҳати ва Криштиану Роналдунинг келажаги борасида янгиликлар ҳисобга олинса, Англия клуби янги вариантларни излайди.

Гакпо ўтган мавсум Нидерландия клуби сафида барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 15та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherMuallif
Manba: Sky Sports