

Манбаларга кўра, манкунианликлардан ташқари, футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда Фрохольдт "Порту" шарафини ҳимоя қилмоқда. Инсайдернинг сўзларига кўра, унинг шартномасида 85 млн еврога сотиб олиш имконияти мавжуд. Битим 2030 йилгача амал қилади.
Фрохольдт бу йил "Порту"га "Копенгаген"дан кўчиб ўтди. Ярим ҳимоячи "Порту" сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.



