"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
11 июл 2022
"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томорини жамоага олиб келишмоқчи.

"Қизил-иблислар" 24 ёшли англиялик футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи, аммо ўйинчи ватанига қайтишга ошиқмаяпти.

Томорига Милан жамоаси ёқади ва у ўзини максимал даражада қулай ҳис қилмоқда. Ҳимоячи бунга қадар АПЛда "Челси"да ҳаракат қилган.

Томори ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: Calciomercato