

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот бермоқда. 32 ёшли фулбэкнинг клуб билан келишуви ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
Сўнгги кунлар давомида клуб ва футболчи ўртасида учрашувлар кўпайган. Томонлар шароитларнинг навбатдаги босқичини келишишлари керак.
Клуб раҳбарияти Магуайрнинг жамоадаги етакчилик ҳусусияти ва ҳиссасидан мамнун бўлмоқда.
Магуайр 2019 йилда манкунианликлар таркибига келиб қўшилган ва шу даврдан буён 253 ўйинда қатнашиб, 16 гол ва 9 ассист қайд этган.



