

Бу ҳақда "Daily Telegraph" хабар тарқатди.
Манбага кўра, "қизил иблислар" 29 ёшли англияликни захира дарвозабони сифатида сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ "Ньюкасл" Эрик тен Ҳаг жамоасининг захира дарвозабони бўлган ва 2 та ўйинда қатнашган Мартин Дубравкани "Манчестер Юнайтед"дан ижарадан қайтариб олганди.
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" билан музокараларга киришишдан умидвор, чунки Батленднинг битими 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Батленд жорий мавсум "Кристал Пэлас" таркибида майдонга тушмади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.



