"Манчестер Юнайтед" жазоирлик футболчини трансфер қилмоқчи

Alisher
28 янв 2020, 14:51
"Лестер" ҳужумчиси Ислом Слимани фаолиятини АПЛ грандида давом эттириши мумкин.

Футболчи ҳозирда ижара асосида "Монако" жамоасида ўйнамоқда.

31 ёшли жазоирлик футболчининг трансферига ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлаётган "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқмоқда.

Слиманига бундан ташқари "Тоттенхэм" ва ПСЖ клублари ҳам бефарқ эмас.

Футболчи жорий мавсум "Монако" сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассистга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport