"Манчестер Юнайтед" эгаларидан бири Қатарда клубни сотиш бўйича музокаралар олиб борди

Sherzod Nurmatov
19 дек 2022
"Манчестер Юнайтед" эгаларидан бири Авраам Глейзер Қатар пойтахти Дохага фақат ЖЧ-2022 ўйинларини кўриш учун бормади.

У маҳаллий сармоядорлар, шунингдек, Саудия Арабистони вакиллари билан музокаралар олиб борди, деб хабар берди "The Athletic". 

Манбанинг ёзишича, музокорлар инвестициялар борасида бўлган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Глейзерлар оиласи МЮни камида 6 миллиард фунтга сотишни ва буни 2023 йилнинг биринчи чорагида амалга оширишни кўзламоқда.

Аввалроқ Амазон манкуниан клубининг харидорига айланиши мумкинлиги маълум бўлган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Athletic