

АПЛ клуби футболчининг вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлади.
22 ёшли франциялик футболчига "Ливерпуль" ва "Челси"дан ҳам қизиқишлар мавжуд. "Айнтрахт" футболчини 100 млн еврога баҳоламоқда.
Экитикенинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда форвард 48 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 22 гол ва 12 ассист бор.




