«Манчестер Юнайтед» «Цюрих»нинг 17 ёшли ҳимоячисини сотиб олди

Narzulla Saydullayev
4 сен 2013
«Манчестер Юнайтед» «Цюрих» клубидан 17 ёшли ҳимоячи Саиди Янкони сотиб олди.
Трансфер тахминан 700 минг фунтга баҳоланмоқда. Футболчи Швейцария ёшлар терма жамоаси аъзоси саналади. 

«Манчестер Юнайтед» билан шартнома тузишдан олдин у клубда тиббий кўрикдан ўтди. Янко бу ёзда Англия чемпионлари томонидан харид қилинган учинчи футболчи бўлди. Бунгача Гильермо Варела ва Маруан Феллайни «МЮ»га кўчиб ўтишганди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru