"Манчестер Сити"га қарши муҳим баҳс олдидан "Реал" ҳимоячиси жароҳатидан қутилди

Aslanov Jasurbek
30 мар 2024
Эдер Милитао жароҳатидан фориғ бўлди.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттининг маълум қилишича, ҳимоячи жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтишга тайёр. У 232 кунни жароҳат туфайли ўтказиб юборган эди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, бразилиялик 9 апрель куни "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйинида иштирок этишга тайёр.

"Милитао муҳим футболчи. Имкониятлар 50га 50 эмас, 70 "йўқ" фойдасига, 30 "ҳа"га" - деди Анчелотти.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca