"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда

Alisher Ostonov
11 май 2025
"Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Никола Савона "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашга яқин турибди.

"Шаҳарликлар" қишда Андреа Камбязони сотиб олиш учун сармоя киритишни режалаштирган эди, аммо якунда трансфер амалга ошмади.

Савона инглиз клуби томонидан муқобил вариант сифатида кўриб чиқилди. Ҳозирча томонлар оғзаки келишувга эришган, келгусида битим расмийлаштирилиши керак.

Ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракат қилаётган 22 ёшли Николо Савона жорий мавсум 36 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.



Alisher OstonovMuallif
Manba: Football Italia