"Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
14 сен 2023
36 ёшли вингер Нолито футболчилик фаолияти якунланганини айтди.

"Кўп йиллар давомида ҳаётимнинг бир қисмига айланган футбол билан хайрлашишга тўғри келадиган вақт келди. Мен ушбу ажойиб спорт туридан энг юқори даражада завқланиш бахтига муяссар бўлдим, бу менга абадий хотираларни тақдим этди. Фаолиятимда у ёки бу тарзда иштирок этган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман.

Мухлислар менга доимо кўрсатган меҳр ва миннатдорчиликни ҳеч қачон унутмайман. Раҳмат, футбол! Хайр", – деди Нолито.

Машҳур футболчи сўнгги мавсумни "Ибица"да ўтказди. Шунингдек, у "Барселона" (5 ўйин, 1 гол) ва унинг иккинчи жамоаси "Бенфика" (63 ўйинда 16 гол ва 12 голли узатма), "Гранада" (17 ўйинда "3+2"), "Сельта" (182 ўйинда "52+31"), "Манчестер Сити" (30 ўйинда "6+5") ва "Севилья" (79 ўйинда "15+13"). Нолито Испания терма жамоаси сафида 16 та ўйинда 6 та тўп киритган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Football Espana