“Манчестер Сити” Ундер учун 50 млн евро тўлашга тайёр

10 дек 2018, 08:14
Женгиз Ундер “Сити” назарига тушди.

“Рома”нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер “Манчестер Сити” аъзосига айланиши мумкин. “Шаҳарликлар” турк футболчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр. Ундернинг “Рома” билан шартномаси 2022-йилгача тузилган. Унга айни дамда “Арсенал” ва “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда. “Рома” эса Ундерни ушлаб қолиш учун унинг маошини кўтаришга тайёр.

Ундер жорий мавсум “Рома” сафида 18 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 


Манба: Тhe Sun