“Манчестер Сити” сўнгги 2 та ўйинда 16 та гол урди

“Ман Сити” кеча Англия лига кубоги ярим финали дастлабки ўйинида “Бертон” клубини 9:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада “Сити” 1967 йил октябридан бери кетма-кет 2 та ўйинда 7 ва ундан ортиқ гол ура олган биринчи Англия клуби бўлди.

Гвардиола жамоаси ўтган ҳафта Англия кубоги 3-босқичи доирасида “Ротерхэм” клубини 7:0 ҳисобида таслим қилганди.

Сўнгги бор бундай натижани 1967 йил Дон Реви бошчилигидаги “Лидс” жамоаси қайд этганди.


Manba: Opta