

Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олишни мақсад қилган. Унинг трансфер суммаси тахминан 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
23 ёшли Нунес жорий мавсумда “Спортинг” сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голга пас узатди. Унинг жамоа билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



