

BBC хабарига кўра, Диогу Кошта "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди. 25 ёшли дарвозабоннинг товон пули 75 миллион еврони ташкил этади ва “шаҳарликлар” уни тўлашга тайёр. Коштанинг ўзи ўтишга тайёр.
Кошта 2024/25 йилги мавсум 43 ўйин ўтказиб, 45 та гол ўтказиб юборган, 19 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
"Манчестер Сити"нинг ҳозирги дарвозабонлари – Эдерсон, Ортега ва Беттинелли бўлиб, захира дарвозабони Скотт Карсон жамоадан кетган.



