"Манчестер Сити" "Милан" ярим ҳимоячиси Беннасерни сотиб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
21 май 2020
"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Беннасерни мавсум охирида жамоани тарк этадиган хавбек Давид Сильвага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Foot Mercato хабарига кўра, Гвардиола 22 ёшли ўйинчини анчадан буён кузатиб келади ва аллақачон ўз мураббийлар штаби билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилган.

"Милан" хавбекни "Эмполи" жамоасидан 2019 йилнинг августида 16 миллион еврога сотиб олган. Жазоирлик футболчи билан тузилган шартнома 2024 йилгача амал қилади.

Аввалроқ, ПСЖ ҳам Беннасерга қизиқтираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Foot Mercato