"Манчестер Сити" Мессини харид қилиш учун 100 млн. фунт сарфлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
17 янв 2017
"Манчестер Сити" "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини харид қилиш учун 100 млн. сарфлашга тайёр.

Маълум бўлишича, инглиз клуби ҳозирча расмий таклиф юборгани йўқ.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг йирик харидга айланади. Аввалги рекорд "Манчестер Юнайтед"га тегишли. МЮ Поль Погба учун "Ювентус"га 89 млн. фунт тўлаган.

Месси "Барселона" таркибида саккиз карра Испания чемпиони, тўрт карра мамлакат Кубоги соҳиби ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Sun