"Манчестер Сити" Махрез билан хайрлашишга тайёр

Alisher
30 апр 2022, 13:44
"Манчестер Сити" форварди Рияд Махрез клубдан кетиши мумкин.

Клуб раҳбарияти 31 ёшли жазоирлик футболчи борасидаги таклифларни кўришга тайёр.

Махрез жорий мавсум 43та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 9та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Give Me Sport