

21 ёшли марказий ҳимоячи "Рексхэм" билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, "Сити" ушбу трансфердан 7,5 миллион евро ишлаб олади. Ундан ташқари клуб ўз тарбияланувчисининг кейинги сотувидан 25 фоиз маблағ қабул қилиб олади.
Дойл ўтган мавсумни "Норвич"да ижарада ўтказди ва 40 ўйинда 1 гол ва 8 ассист қайд этди.




