“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади

Khoja
21 июн 2025
“Манчестер Сити“ “Лион“ ярим ҳимоячиси Райан Шерки трансферидаги келишув бўйича битта футболчини текинга ижарага бериши лозим эди.

 “Лион“ раҳбарияти Абдуқодир Ҳусановни ижарага олишни режа қилган. Бироқ “шаҳарликлар“ ушбу таклифга рад жавобини беришган. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов қишда “Ланс“дан “Манчестер Сити“га кўчиб ўтганди. Ҳозирда футболчи жамоаси билан клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқда.


KhojaMuallif
Manba: L’Equipe