"Манчестер Сити" "Гронинген" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
19 мар 2021, 14:47
"Гронинген" ярим ҳимоячиси Габриэль Гудмундссон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли швециялик футболчи учун "Манчестер Сити" даъвогарлик қилмоқда.

Гудмундссон жорий мавсум Нидерландия чемпионати доирасидаги 19та ўйида майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.

Футболчи "Гронинген"га 2019 йилда "Хальмстад"дан келган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato