"Манчестер Сити" футболчиси Шотландияга йўл олиши мумкин

Alisher
1 июн 2020
"Манчестер Сити" дарвозабони Клаудио Браво мавсум якунланганидан сўнг инглиз клубини тарк этади.

Футболчига Шотландиянинг "Селтик" клуби даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда The Times Chile хабар бермоқда.

"Селтик" Браво билан шартнома имзоланмаган тақдирда, бошқа дарвозабонлар билан битим тузишга уринади. Шотландлар бундай ҳолатда Жо Харт ва Бен Фостерларнинг номзодларига эътибор қаратишади.

Чилилик посбон жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: The Times Chile