

"Унинг тўпиғида баъзи муаммолар бор. Унинг тикланиши учун 2 ёки 3 ҳафта керак бўлади. Барчамиз у учун афсусдамиз", – деди Гвардиола.

19 ёшли аргентиналик футболчи "Ал Айн"га қарши ўйиннинг 27-дақиқадасида гол урди. Иккинчи бўлим бошида унинг ўрнига Фил Фоден тушди. Бу Эчеверрининг 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги илк ўйини эди.



