"Манчестер Сити" "Эстудиантес"нинг 17 ёшли ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқда

Alisher
3 дек 2020
"Манчестер Сити" "Эстудиантес" ярим ҳимоячиси Дарио Сармьентонинг трансфери борасида музокараларни якунлади.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, англияликлар 17 ёшли футболчи учун 9 миллион евро сарфлашди.

Битим нархи 19 миллионга қадар кўтарилиши мумкин - битимда натижалар учун бонуслар белгиланган.

Сармьенто жорий мавсум Аргентина Суперлигаси доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano